Жаҳон | 23:36 / 22.08.2017
3567
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди

Фото: REUTERS / Marco Bello

Венесуэладаги инқирозни фақат тинч йўл билан мулоқот ёрдамида ҳал қилиш мумкин, деб айтди мамлакат президенти Николас Мадуро.

“Сиёсий инқирозга келсак, биз ташқаридан аралашувга исталган уринишларни рад этиш учун бирлашишимиз керак. Биз венесуэлаликлар мулоқот ёрдамида муаммоларни еча олишларига ишонамиз”, деб айтган Мадуро Каракасдаги матбуот анжуманда. Президент “инқирозни тинч ҳал қилиш тарафдори ва бирор бир зўравонликка қарши” эканлигини айтган.

“АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳаракатлари фашизмга ва қитъамиз бўлакланишига йўл очади”, деб таъкидлаб ўтган Мадуро. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид