Жамият | 18:29 / 23.08.2017
8747
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди

Хоразмда «Биз ёшлар Хоразм вилоятини жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлардан холи ҳудудга айлантирамиз» мавзуидаги ёшлар акцияси ўтказилди. Ушбу тадбир Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши ва Хоразм вилояти ИИБ ҳамкорлигида бўлиб ўтди. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар бермоқда.

Мазкур акцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Отабек Муродов ва Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов маърузаси тингланди. «Қонунга итоат - ватанга садоқат» шиори остида ҳам акция ўтказамиз!”, деди Президент Давлат маслаҳатчиси Отабек Баҳриддинович ўз маърузасида.

Ёшлар акциясида, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши мурожаатини «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Рухсора Машарипова ўқиб эшиттирди:

«...барчамиз улуғ мақсадлар йўлида бир жону бор тан бўлайлик, уйимизни бегоналарга бермайлик, иллатлар, ҳуқуқбузарликларга қарши турайлик! Ахир бу Ватан, шу мўъжазгина уйимиз бизники - ўзимизникидир!»

Акцияда Ватан тараққиётига ҳисса қўшишни ўзларига олий мақсад қилган ватандошларимиз қаторида хоразмлик ёшлар ҳам «Ҳаракатлар стратeгияси» кўкрак нишонига муносиб кўрилди.

Мавзуга оид