Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск бойлиги илк марта 20 млрд доллардан ошди
Фото:Krisztian Bocsi/Bloomberg
SpaceX раҳбари Илон Маскнинг бойлиги илк марта 20 млрд доллардан ошди. Март ойида унинг бойлиги 13,9 млрд долларга баҳоланаётганди, деб хабар бермоқда Forbes нашри.
Маск бойлиги SpaceX’га киритилган инвестициялар раунди ҳисобига ошди. Бу раунд давомида компания 21 млрд долларга баҳоланган. Маскга компаниянинг ярмидан кўпи тегишли. Маскга тегишли яна битта компания Tesla зиён кўрганига қарамасдан, унинг акциялари нархи январдан июлгача 53 фоизга ошган. Бу ҳам тадбиркорнинг бойлиги ошишига кўмак берган.
23 августда Маск Forbes талқинига кўра энг бадавлат 100 нафар ИТ-тадбиркор рейтингига кирган. У 20,7 млрд долларлик давлат билан бу рейтингнинг 12-ўрнини эгаллаган. Нашр март ойида Маскни дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатига қўшганди. У ўшандда 80-ўринни эгаллаган.
Июль охирида SpaceX 350 млн доллар сармоя жалб қилган. Бунда компания аввалги инвестиция киритилишидан кейин 2 баробарга қимматлашган: 2015 йилда SpaceX 12 млрд долларга баҳоланган тарзда сармоячилардан 1 млрд доллар олганди.
Айни вақтда энг бадавлат ИТ-тадбиркор Microsoft асосчиси Билл Гейтс ҳисобланади. Унинг бойлиги бир йил ичида 78 млрд дан 84,5 млрд долларгача кўпайган.
Мавзуга оид
22:52 / 24.01.2026
Маск Tesla роботлари сотувини йўлга қўйилишини маълум қилди
09:38 / 19.01.2026
2025 йилда ўта бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди
07:36 / 15.01.2026
2026 йилда дунёдаги энг бой одамлар рейтинги
20:18 / 26.12.2025