Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро палов мусобақасида андижонлик ошпаз ғолиб бўлди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Марказий Осиё давлатларидан ташриф буюрган 25 нафар палов устаси Халқаро палов фестивалида беллашди. Маълумки, инсонлар томонидан алқаб тановул қилинадиган палов нафақат Ўзбекистон, балки кўплаб мамлакатларнинг севимли таоми ҳисобланади.
Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон баковуллари беллашган фестивал якунига кўра, андижонлик уста ошпаз Хуршидбек Хасанов ҳамда ўшлик қатнашчи Ойбек Ризаматовлар ғолиб бўлди.

“Асл палов 7 та масаллиқдан тайёрланади. Булар: гуруч, сув, ёғ, гўшт, сабзи, пиёз ва думба ёғи. Бошқа қўшимча нарсалардан фойдаланилган, масалан – тухум ёки нўхат солинганда “Нўхатли палов” ёки “Тухумли палов” дейилади. Мендан: “Палов тайёрлашни сири нимада?” деб сўрашади. Бор синоат - чин кўнгилдан меҳр билан таом тайёрлашда. Шунда унинг таъми ва мазаси ўзгача бўлиши тайин. Мен ошпаз сифатида ўз оиламда учинчи авлодман. Ота-боболарим ҳам айнан шу касб билан эл хизматида бўлишган”,- дейди Хуршидбек Хасанов.

Ғолиблар Дубай шаҳрига ўн кунлик саёҳат қилиш имконияти берувчи сертификатлар билан тақдирланган.
Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026