Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мажбурий ижро бюроси ёрдами билан хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани “Эйвалек” маҳалла фуқаролар ҳудудида жойлашган хонадонларнинг айрим қисмида ичимлик суви билан таъминлаш муммоси пайдо бўлган эди. Ушбу муаммо 2006 йилда Алишер Навоий номли савхоз тугатилиши муносабати билан юзага келган. Чунки маҳалла худудидаги Озодлик-1 кўчасида жойлашган хонадонлар айнан шу совхоз балансида бўлган сув насоси орқали ичимлик суви билан таъминлаб келинган. Ушбу кўчада жойлашган хонадонларнинг муаммосини ҳал қилиш мақсадида, маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда фуқаролар томонидан тумандаги мутасадди идораларга бир неча маротаба мурожаат этилганига қарамай, масала ўз ечимини топмаган.
Мажбурий ижро бюроси Оҳангарон тумани бўлими ходимлари томонидан мазкур фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилаётган хатлов жараёнида юқоридаги муаммо аҳоли томонидан кўтарилган. Бюро ходимлари аралашуви билан ичимлик суви муаммоси хал этилиб, 24 та хонадон ичимлик суви билан доимий таъминланадиган бўлди. Бундан хурсанд бўлган аҳоли Мажбурий ижро бюроси Оҳангарон тумани бўлимига ўз миннатдорлигини билдириб ташаккурнома йўллади.






Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
23:27 / 29.04.2026
Оҳангарондаги 14 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинди
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
14:14 / 23.03.2026