Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистоннинг юк машинаси ёш йигитни уриб кетди
Россиянинг Челябинск вилоятидаги М-5 трассасида чоршанба, 23 август куни тиркамага эга MAN юк машинаси Кандабулак қишлоғида истиқомат қилувчи 19 ёшли Александр Ерофеевни босиб кетди. Олинган жароҳатлар сабабли пиёда йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойда ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Волга Ньюс».
Полиция маълумотларига кўра, юк машинасини Наманган вилоятида яшовчи Ўзбекистоннинг 48 ёшли фуқароси Саидхонов бошқарган.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ юз беришига сабаб – пиёданинг қоронғи пайтда йўлнинг юк машинаси келаётган қисмида ҳаракатланганидир.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди, ҳозирча жиноий иш қўзғатилгани ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026