Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 624-сон қарори билан Давлат ветеринария қўмитаси тўғрисида низом ҳамда Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
Давлат ветеринария қўмитаси – ветеринария хизматини янада ривожлантириш, шу жумладан эпизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш, ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш бўйича давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни ташкил этиш ва юритишда ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Давлат ветеринария органлари ва муассасалари, ветеринария участкалари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари, чегара ва транспортдаги ветеринария пунктлари (участкалар) ва бошқа муассасалар давлат ветеринария хизматининг ягона тизимини ташкил этади.
Идоранинг почта манзили: 100123, Тошкент шаҳри, Кичик Ҳалқа йўли кўчаси, 21 а.
Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси Давлат ветеринария қўмитасида юридик шахс ташкил этмасдан ташкил этилмоқда.

Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026