Бокс бўйича яна бир собиқ жаҳон чемпиони фаолиятини якунлаши мумкин
WBA (Super), IBF ва WBO йўналишларида ярим оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони россиялик Сергей Ковалев фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда.
«Мен маълум бир машғулот жараёнини ўтказмоқдаман. Сентябрь ойи бошида Америкага қайтаман ҳамда у ерда тўлақонли машқлар ўтказаман, бироқ менда жанглар борасида қандайдир фикрлар йўқ. Ҳеч қандай саналар ҳам йўқ. Балки, фаолиятимни умуман якунларман, мен ҳозирча бокс ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мен фаолиятни якунлаш ҳақида ўйламоқдаман.
Афтидан, бокс билан шуғулланишга якун ясаш пайти келди. Ҳозирча яқин орада нима билан шуғулланишим борасида аниқлик йўқ. Ўзим, оилам билан шуғулланмоқдаман. Ҳозир бокс ҳақида ўйлаётганим йўқ», - дея Ковалевнинг сўзларини келтиради «Р-Спорт».
Эслатиб ўтамиз, Ковалев 33 жанг ўтказиб, 30 ғалабага эришган.
Мавзуга оид
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
13:47 / 11.09.2024
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
09:00 / 21.08.2024