ОАВ: Афғонистон Россияга чақириқ билан чиқди
Афғонистоннинг Россиядаги элчиси Абдул Қаюм Кочайнинг маълум қилишича, Кобулдагилар Москва “ҳам афғонларга ёрдам беришини” истайди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.
“Биз Россия ҳам афғонларга ёрдам беришини истаймиз. Бу Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатилиши учун керак”, - деди элчи.
Унинг таъкидлашича, “Россия билан муносабатлар, тарихда қатор муаммолар юз берган бўлса ҳам, яхши бўлишини” истайди.
Элчининг айтишича, Афғонистон билан яқин муносабатларга эга АҚШ ва бошқа ғарб давлатларининг қўшинлари “Афғонистондан аллақачон чиқиб кетишини” хоҳлайди.
“Улар терроризм – “Толибон”га қарши, ИШИДга қарши курашмоқда. Биз буни қилишимиз мумкин”, - деган элчи.
Аввалроқ АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони толибларни қуролларни ташлашга чақирганди.
Мавзуга оид
19:13 / 23.10.2024
Афғонистон Амударё ҳавзасида нефт қазиб олишни кўпайтиришга қарор қилди
10:10 / 23.10.2024
Ўзбекистон ва Афғонистон Мозори Шарифда Имом ал-Бухорий номидаги мадрасани қуриш масаласини муҳокама қилди
22:40 / 21.10.2024
Афғонистон ўзбекистонлик ҳайдовчилардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтирди
19:24 / 21.10.2024