Андижон шаҳрида янги “Мангулик” кўчаси очилди
Мустақиллик байрами арафасида Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ ва Эргаш Ашуров кўчаларини боғловчи “Мангулик” кўчаси очилди.
Кенг ва равон кўчанинг очилиш маросими оммавий сайлга айланиб кетди. “Мангулик” кўчасининг кенглиги 32, узунлиги 700 метрдан зиёд бўлиб, йўл четларига майсалар ва гуллар ўтқазилган. Оқшомда аҳоли ва ҳайдовчиларга қулайлик туғдириши учун тежамкор ва узоқни ёритувчи чироқлар ўрнатилган. Кўчанинг “Мангулик” деб номланиши боиси, унда тарихий шахсларнинг монументлари ўрнатилади.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, йиғилганларни Мустақиллик шодиёнаси билан қутлаб, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг кўлами янада кенгайиши ва бу халқимизнинг нурли келажагини таъминлашини айтиб ўтди. Байрам арафаси вилоятда 126 та катта-кичик объектлар фойдаланишга топширилади.
Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
15:50 / 21.10.2024
Андижон ва Тошкентда 1 млрд сўмдан ортиқ “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
10:54 / 20.10.2024
ЭТК монтёри билан тил бириктириб электрдан ноқонуний фойдаланган шахсга жиноят иши қўзғатилди
10:00 / 15.10.2024