Бразилия терма жамоаси шифокори Коутиньони «сотди»
Бразилия терма жамоаси врачи Мишель Cимони «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг ҳолати ҳақида хабар берди ва унда ҳеч қандай жароҳат йўқлигини айтди.
«Коутиньода ҳеч қандай жароҳат йўқ, у терма жамоада майдонга тушиши мумкин. Лекин унинг хавотири юқори даражада ва руҳий жиҳатдан зўриқиш ҳолатида. Шунчаки, футболчининг келажаги мавҳум, мавсумда қайси жамоада ўйнашини ҳали ҳам билмайди, мана шу мавҳумлик унда ўзига бўлган ишончсизликни келтириб чиқарган» – деди Симони.
Филиппе Коутиньо Англия чемпионатининг 3-турида, ҳамда Чемпионлар Лигаси саралаш ўйинларида майдонга тушмади. Юрген Клопп бу ҳолатни футболчининг белидан жароҳат олгани билан изоҳлаган эди.
Бразилиялик 25 ёшли футболчи жамоани тарк этиш ва «Барселона» сафидан жой олишни истаётганини билдирган, аммо клублар ушбу трансфер борасида келиша олмаяптилар. Аниқроғи, «Ливерпуль» футболчини қўйиб юборишни хоҳламаяпти. Трансфер ойнаси сўнггида «Барселона» ўзининг сўнгги – тўртинчи таклифини жўнатишга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Ҳозирда Коутиньо Бразилия терма жамоаси йиғинларида иштирок этяпти. Терма жамоа ЖЧ-2018 саралашидаги навбатдаги ўйинини 1 сентябрь куни Эквадорга қарши ўз майдонида ўтказади.
Мавзуга оид
12:21 / 16.03.2023
«Ливерпул» яна бир шармандаликдан қутулиб қолди, аммо кейинги босқичга «Реал» ўтди. ЕЧЛда кун ўйинлари
19:42 / 07.11.2022
«Ливерпуль» клуби сотувга қўйилди
14:35 / 23.08.2022
«Қароргоҳимизда жодугар бор». «Ливерпуль» инқирозининг 3 та сабаби
23:13 / 30.07.2022