Жаҳон | 17:01 / 29.08.2017
4063
1 дақиқада ўқилади

Шотландияда Трампнинг гольф бўйича режалари муваффақиятсизликка юз тутди

Фото: Reuters/David Moir

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Trump Organization компанияси ва Шотландия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Агентлик ўртасидаги можаро давом этмоқда. Бу ҳолат Абердин шаҳри яқинида гольф ўйини учун иккинчи майдон қурилиши бўйича таклифлар ўзгартирилганидан сўнг ҳам юз бераяпти, деб ёзади The Guardian.

Хабар қилинишича, компаниялар майдонларни суғориш ва сунъий ҳовузни барпо этиш учун сув ресурсларидан фойдаланиш режаларидан воз кечишга мажбур бўлган.

Эндиликда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Агентлик Трамп компаниясининг бу хатти-ҳаракатини ёқлади, бироқ коттеж ва кичик клуб яқинида вақтинчалик канализациядан фойдаланишни давом эттириш қарорига қарши чиқди. 

Аввалроқ гольфга вақти бўлмаслигини айтган Трамп президентлиги давомида қанча вақтини гольф-клубларда ўтказгани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид