Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда фавворалар ва аттракционлар шаҳарчаси очилди
Фото: Sherzod Ikramutdinov
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 30 август куни Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. У шаҳардаги ягона боғ бўлиб, эндиликда умуман ўзгача кўриниш касб этди.
"Бизнинг оилада 8 фарзанд бор. Бунга қадар боғларга кириш учун Тошкент шаҳрига борардик. Йўл 30 километрни ташкил этади. Эндиликда, она шаҳримизда барча замонавий аттракционлар билан жиҳозланган катта боғимиз бор. Кекса авлод вакиллари ҳам фаввораларга бой боғнинг соя-салқин қисмида ёзнинг иссиқ кунларида ҳордиқ чиқаришлари мумкин", - дейди шаҳарда истиқомат қилувчи Гулмира Пўлатова.
3,2 гектарлик майдонга эга боғ ҳудуди – фаол ҳордиқ чиқариш, маданий дам олиш ишқибозлари учун ҳақиқий совғадир. Ёшлар эса қатор замонавий аттракционларга тушишлари мумкин.
Боғ директори Жаҳонгир Алимовнинг сўзларига кўра, Хитойдан 20дан ортиқ аттракционлар олиб келиниб, ўрнатилган. Боғ ҳудуди ҳам ободонлаштирилган. Мевали ва декоратив дарахтлар ўтқазилди. Турли ширинликлар билан тўла бир неча кафе иш бошлади.
Мавзуга оид
13:50 / 11.11.2025
Пойтахтда 263 аттракцион текширилди: 39 таси рухсатномасиз ишлаётгани аниқланди
20:31 / 10.11.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уй лифтларида 37 мингдан ортиқ носозлик қайд этилди
21:08 / 31.10.2025
Самарқандда ЮНЕСКО 80 йиллигига бағишлаб 80 минг дарахт ва бута экилади
23:29 / 15.09.2025