Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда гўшти учун итини ўлдирган фуқаро ушланди
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда гумонланаётган шахс устидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида гўштини ейиш учун итини ўлдирган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳодиса ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалгач, ИИББ томонидан ўрганилган. Ҳолат 2025 йил сентябр ойида Янгийўл шаҳри «Сабо» маҳалласида яшовчи, 27 ёшли фуқаро томонидан содир этилгани аниқланган.
Таъкидланишича, у ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатилишча, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса — БҲМ ўн бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлади.
Аввалроқ, Янгийўлда фуқаро ўз итини гўшти учун ўлдиргани ҳақида «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти хабар берган эди. Маълумотларга кўра, фуқаро бундай ҳаракатларни доимий равишда амалга оширган.