Спорт | 18:09 / 30.08.2017
35306
2 дақиқада ўқилади

Кореяга қарши ўйин учун чипталар сотувда. Муҳим ўйинлар олдидан мухлислар фикри қандай?

Фото: Kun.uz

5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Айни вақтда мазкур ўйинга чипталар сотилмоқда. Чипталарни «Бунёдкор» стадиони кассаларидан харид қилиш мумкин.

Чипталар 3 хил тоифада сотилмоқда: CIP тоифадаги чипталар нархи 60 минг сўм, 1- ва 2-классдаги чипталар учун 30–35 минг сўм атрофида нарх белгиланган.

Kun.uz мухбирлари стадион жойлашган ҳудудда бўлиб, мухлислардан терма жамоанинг муҳим ўйинлари арафасидаги фикрларини ўрганди. Уларнинг аксари Ўзбекистон Хитойга қарши сафар ўйинида ҳам, Тошкентда Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионатига йўл олишига ишонч билдирмоқда.

Жанубий Кореяга қарши ўйин 5 сентябрь куни соат 20:00да бошланади.

Айни вақтда Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг 9-тур учрашувида Хитойга қарши ўйинни ўтказиш учун йўл олган. Хитойга қарши учрашув 31 август куни Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичида 8 турдан кейин 12 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда жойлашган. Йўлланмани ҳал қилиб бўлган Эронда 20 очко, тўғридан-тўғри йўлланма учун Ўзбекистоннинг асосий рақиби Жанубий Кореяда 13 очко бор.

Мавзуга оид