АҚШда «Ўзбекистон: Шарқ эртаги» номли кўргазма иш бошламоқда
28 август куни АҚШнинг Флорида университетида иш бошлаган «Ўзбекистон: Шарқ эртаги» номли кўргазма расман 1 сентябрь куни очилиб, 28 октябрга қадар давом этиши маълум қилинди. Тадбирни Фулбрайт дастури иштирокчиси Албина Ҳартнер ташкиллаштирмоқда.
Кўргазмада ўзбекистонлик таниқли фотограф Эрнест Куртвелиев суратлари ва машҳур ўзбек ҳунармандларининг кулолчилик ва тўқимачиликка оид асарлари намойиш этилиши режалаштирилган. Шунингдек, 15 сентябрь ва 20 октябрь кунлари университет биносида Ўзбекистон маданият ва тарихи, халқининг қадриятлари ҳақида илмий маъруза дарслари бўлиб ўтиши белгиланган.
«Кўргазма икки мамлакат халқларини бир-бирига янада яқинлаштиради, америкаликларнинг Ўзбекистон тарихи ва маданиятига, бугунига саёҳат қилиш имконияти пайдо бўлади», дейди ташкилотчи.
Бундан ташқари, 20 октябрь куни Флорида университетида ўзбек миллий фольклор рақс туркумларининг томошаси бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
13:19 / 03.07.2024
150 миллион сўмга сотилган суратлар — Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазма-аукциони бўлиб ўтди
14:51 / 29.06.2024
Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазмаси давом этмоқда
10:38 / 24.06.2024
"Орзу" кўргазмаси: Кўзи ожиз болаларнинг орзулари сунъий идрок нигоҳида
14:14 / 18.06.2024