Бокс, ЖЧ–2017: Бектемир Мелиқўзиев финалга чиқа олмади
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтаётган AIBA шафелиги остидаги ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштириладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг яримфинал учрашувлари вакилларимиз учун якунланди.
52 кг.гача бўлган яримфинал жангларида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов жанубий кореялик Ким Ин-Кюга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олганини хабар берган эдик.
69 кг.га бўлган вазн тоифасида ўтган яримфинал учрашувида эса Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик Аблайхан Жуссуповни енгиб, қарши рингга чиқди. Шаҳрамнинг тўлиқ устунлиги остида ўтган жангда у 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
81 кг.гача бўлган вазнли боксчилар ўртасида бўлиб ўтган яримфинал учрашувида Бектемир Мелиқўзиев ирландиялик Жои Уордга қарши рингга чиқди ва жангни кўтаринки руҳда ўтказганига қарамасдан, ҳакамларнинг қарори билан ғалаба ирландиялик боксчига берилди. Бектемир Мелиқўзиев жаҳон чемпионатининг бронза медали билан кифояланадиган бўлди.
Ҳозирнинг ўзида вакилларимиз қатнашган барча жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижа қайд этиб бўлинди. Ўзбекистондан ҳеч қачон тўрт боксчи финалда иштирок этмаган. Энди финалчиларимиздан олтин медални қўлга киритишларини сўраб, уларга омад тилаб қоламиз.

Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди
Жаҳон | 07:45
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
Мавзуга оид

09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)

10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди

08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди

12:16 / 04.04.2025