Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Яқинлашиб келаётган сайловларда Путинга аёл киши рақиб бўлиши мумкин
Фото: ТАСС
Владимир Путиннинг 2018 йилги президентлик сайловларидаги рақибига аёл киши айланиши мумкин, деб хабар бермоқда «Интерфакс» босма ОАВга асосан.
Президент маъмуриятига яқин бўлган манба маълумотига кўра, бу ролга журналист Ксения Собчак даъвогарлик қилиши мумкин.
Эҳтимолий номзодлар орасида «Адолатли Россия» партиясидан уч аёл сиёсатчи номи тилга олинган: Россия аёллари Социал-демократик иттифоқи раиси Наталья Великая, Миллий ота-оналар қўмитаси етакчиси Ирина Волинец ва партия марказий кенгаши аъзоси Ирина Петеляева.
Таъкидланишича, Россияда аёл киши атиги икки бор президентликка номзод бўлган: 2000 йилда мамлакат марказий сайлов қўмитасининг ҳозирги раиси Элла Памфилова («Фуқаролар қадр-қиммати») 1,01 фоиз овозларни олган бўлса, 2004 йилда Ирина Хакамада (Ўнг кучлар иттифоқи) сайловчиларнинг 3,84 фоизи қўллаб-қувватловига эришган.
Аввалроқ Кремль «Путиннинг янги арзандаси» ҳақидаги хабарларга изоҳ берганди.
Мавзуга оид
17:56 / 04.04.2026
Россияда нақдсиз тўловларда оммавий узилиш кузатилди. Бу VPN'ларни блоклашга уриниш билан боғланмоқда
09:50 / 04.04.2026
Украинага кучли зарбалар: қурбонлар сони камида ўн кишига етди
10:35 / 03.04.2026
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши мумкин
09:04 / 03.04.2026