Бокс, ЖЧ–2017 финали: Жасурбек Латиповнинг олтин медал учун учинчи уриниши ҳам ўхшамади
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашувлари бошланди.
Маълумки, вакилларимиздан тўрт боксчи финалга йўл олган ва уларнинг ҳаммаси кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказишмоқда.
Олдинроқ 46–49 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида бўлиб дастлабки жангда Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жоанис Аргилагосга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медал эгасига айланган эди.
52 кг.гача бўлган вазн тоифасида энг тажрибали боксчиларимиздан бири Жасурбек Латипов кубалик Йосбани Веитиага қарши рингга кўтарилди. Учинчи раундда кутилмаганда Жасурбек зарба ўтказиб юборди ҳамда нокдаун ҳолатига тушди. Бу эса ўйин тақдирига кескин таъсирини ўтказди. Оқибатда барча ҳакамларнинг очкоси 5:0 ҳисобида Веитиага насиб этди. Дастлабки икки раунд тенг курашлар остида кечганини қайд этиш жоиз.

Бизни яна вакилларимиз иштирокидаги иккита финал жанги кутиб турибди.
64 кг. Финал. 22:20:
Иқболжон ХОЛДОРОВ (Ўзбекистон) - Анди КРУЗ ГОМЕС (Куба)
69 кг. Финал. 22:40:
Шаҳрам ҒИЁСОВ (Ўзбекистон) - Рониэл ИГЛЕСИАС ГОМЕС (Куба)
Тавсия этамиз
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
YouTube'даги монетизация натижасида ўзбек блогерлари даромади 50 млн долларга етиши мумкин
Ўзбекистон | 10:32
-
БААдаги ўзбекистонликлар миллий жамоа ўйинига чипта харид қилишда муаммоларга дуч келишяпти
Спорт | 10:07
-
Гуржистонда мухолифат етакчиси Ника Мелия қўлга олинди
Жаҳон | 09:34
-
Зеленский: TAURUS'ни Украинага етказиб бериш Мерц билан муҳокама қилинди
Жаҳон | 09:13
Мавзуга оид

23:27 / 23.05.2025
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди

08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди

09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)

10:12 / 06.04.2025