Жаҳон | 00:35 / 02.09.2017
6390
1 дақиқада ўқилади

Мексикада бир неча киши “Лидия” тропик довули қурбони бўлди

Фото: Getty Images

Мексикадаги Қуйи Калифорния штати “Лидия” тропик довули таъсирига учради.

Довул оқибатида Лос-Карибос муниципалитетида 4 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Қурбонлар орасида бир бола ҳам бор.

Табиий офат олиб келган кучли ёмғирлар ва 95 км/соат тезликка эга кучли шамол сабабли 1,4 минг киши эвакуация қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид