Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда аёл киши Мудофаа вазири бўлди
Фото: Reuters
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳукумат таркибини ислоҳ қилишда давом этиб, Нирмала Ситҳараманни Мудофаа вазири этиб тайинлади. Бу унинг 2019 йил мамлакатда ўтказиладиган сайлов жараёнидан аввал ўтказиши лозим бўлган иқтисодий ва ҳарбий ислоҳотнинг бошланишига ишора қилади.
Сўнгги марта 35 ёшли Индира Ганди мудофаа ишлари билан шуғулланганидан бери, Ҳиндистонда аёл киши мудофаа ишларида энг юқори лавозимни эгалламаган эди. Эндиликда бунгача Савдо вазири лавозимида хизмат қилган 58 ёшли Ситҳараман мамлакат мудофааси билан шуғулланади.
У бир вақтнинг ўзида икки вазирликни бошқариб келган, аммо, ўтган ҳафта фақат ўз соҳаси ҳақида қайғуришни хоҳлаётганини билдирган Молия вазири Арун Жайтлийнинг ўрнига келди. Осиёнинг энг катта учинчи иқтисодиёти сўнгги уч йилда тушиш кўрсаткичи билан яшамоқда. Шунга қарамай, мамлакат ҳарбий салоҳияти дунёнинг кучли бешлигида эътироф этилган.
Мавзуга оид
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026