Жамият | 11:05 / 04.09.2017
4867
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда 2 млн сўм ва 420 долларни ўмарган шахс ушланди

Фото: KUN.UZ

2017 йилнинг 20 август куни тахминан соат 14:00 ларда, К.Х.А. Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро У.Г.М.нинг хонадонида бўла туриб, унга тегишли бўлган жами 2.000.000 сўм ва 420 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид