Ўзбекистон ҳудудида валюта «қора бозори» энди кескинроқ таъқиб қилинади

Фото: KUN.UZ
5 сентябрдан эътиборан республикамиз ҳудудида нақд валюта билан муомала қилиш қонунга кўра таъқиб қилинади.
Маълумки, 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Фармон матнига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд валюта билан ноқонуний муомала қилиш ва операциялар ўтказишнинг олдини олиш учун амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.
Соддароқ қилиб айтилганда, Ўзбекистонда мавжуд валюта олди-сотдисига ихтисослашган «қора бозор»ларга қарши курашиш кескинлашади.
Эслатиб ўтамиз, янги фармонга кўра жисмоний ва юридик шахсларга тижорат банкларининг конверсион бўлимлари орқали чекланмаган миқдорда валюта харид қилиш ҳамда сотиш имконияти тақдим этилмоқда.
Банкдан харид қилинган валюта маблағлари конверсион халқаро пластик карталарга ўтказиб берилади ва ундан фақат чет элларда чекловларсиз фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон ҳудудида барча ҳисоб-китоблар миллий валюта — сўмда амалга оширилади.
Мавзуга оид

14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади

22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти

21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?

11:35 / 01.04.2025