Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартнома лойиҳасини имзолади
4 сентябрь куни Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби Эрлан Абдилдаев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга 5 сентябрь куни бошланадиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича амалий масалалар муҳокама қилинди, шунингдек, минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунига кўра вазирлар томонидан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида давлат чегараси тўғрисида шартнома лойиҳаси келишилганлиги тўғрисида имзо чекилди. Ушбу ҳужжат давлатлараро чегаралар умумий узунлигининг 80 фоизини ташкил этувчи 1170,53 км қисмини аниқлайди.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026