Ўзбекистон | 12:49 / 05.09.2017
19966
2 дақиқада ўқилади

“Миллий тикланиш” ДП партия Дастурини такомиллаштиришда фаол иштирок этишга таклиф этмоқда

Фото: “Миллий тикланиш” демократик партияси

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши партиянинг Дастурини такомиллаштиришда фаол иштирок этишга таклиф этмоқда.

“Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаси ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партия Дастурини қуйидаги соҳалар бўйича такомиллаштириш юзасидан таклифларни қабул қилади:

- партиянинг умумсиёсий соҳадаги вазифалари;

- партиянинг маънавий-маърифий соҳадаги вазифалари;

- партиянинг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасидаги вазифалари;

- партиянинг иқтисодий соҳадаги вазифалари;

- партиянинг ижтимоий соҳадаги вазифалари;

- партиянинг ахборот соҳасидаги вазифалари;

- партиянинг ташқи сиёсат соҳасидаги вазифалари.

Партия илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари, олимлар, иқтидорли ва ташаббускор ёшлар, иқтисодиёт, сиёсат, маданият, санъат, ахборот соҳалари мутахассисларини муҳокамага чорлайди.

Иштирокчилар ўз таклифларини muhokama.mt@inbox.uz электрон манзилига жорий йилнинг 15 октябрь кунига қадар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашига тақдим этиши лозим.

Муҳокамада иштирок этиш учун махсус жадвал намунасини www.mt.uz/dastur_tanlov/namuna.docx ҳаволаси орқали юклаб олишингиз мумкин.

Муҳокамага оид қўшимча маълумотлар билан партиянинг www.mt.uz веб-сайти ҳамда «MILLIY TIKLANISH» газетасида танишишингиз мумкин.

Амалдаги партия дастури билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Энг яхши таклиф ва ғоя муаллифлари партия Марказий кенгаши ҳузурида фаолият юритувчи Экспертлар гуруҳи ҳулосаси орқали аниқланиб, рағбатлантирилади.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-45-77, 277-25-13

E-mail: muhokama.mt@inbox.uz

Мавзуга оид