Яшнободда 33 млн 200 минг сўмга чув туширган фирибгар ушланди
Яшнобод туманида Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан биргаликда Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 33.200.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Яшнобод туманида 5 сентябрь куни соат 19.22 да тушган хабарга кўра, 17 август куни соат 21.26 да, 1993 йилда туғилган, Сергели тумани, Қўйлиқ 5-16-уйда яшовчи Ю.Э., 1987 йилда туғилган, Авиасозлар 3-34-уйда яшовчи Р.А.ни уйида уни Жанубий Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, 33.200.000 сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ю.Э.га нисбатан Яшнобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
14:20 / 07.10.2024
Корея Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти
10:10 / 20.09.2024
Корея Ўзбекистон ҳудудларида пеллет кластери ташкил этади
09:00 / 09.09.2024