13:16 / 06.09.2017
13630

Қорақалпоғистонда 2 млн 680 минг долларга янги мактаб қурилди

Фото: kruz.uz

4 сентябр куни "Uz–Kor Gas Chemical" қўшма корхонасининг буюртмасига биноан Қўнғирот тумани "Қирқ қиз" посёлкасида янги замонавий 384 ўринлик мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Kruz.uz.

Янгидан қурилган мактаб атрофида ландшафтли дизайн ўрнатилган, бошқа мактабларда учрамайдиган баҳоси 4 миллиард сўмга тенг бўлган спорт ядроси, замонавий спорт зали, ёғочдан газламалар ишлаб чиқариш станоклари, қизлар учун тикув машиналари қурилган меҳнат хоналари, лингафон хонаси, 14 турдаги миллий асбоблар олиб келинган мусиқа хонаси, жами 22 та компьютер ўрнатилган 2 информатика хонаси, кутубхона, 120 ўринга мўлжалланган фаоллар зали тўлиқ фойдаланишга тайёр.

Фото: kruz.uz

2 миллион 680 минг АҚШ доллари сарфланган мазкур замонавий объект 6 ой давомида "ENEP" хориж корхонаси, "Alrut Build" МЧЖнинг усталари томонидан сифатли қуриб битказилди. Объектда 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандислар тинимсиз иш олиб боришди.

"Қирқ қиз" посёлка фуқаролар йиғинидан 700 оилада 4 мингга яқин фуқаролар яшайди. Шундан 500 га яқини мактаб ёшидаги болаларни ташкил этади.

Очилиш маросимида Қўнғирот тумани ҳокими Ш.Темирбаев, Устюрт газ-кимё комплексининг директори Т.Жўраев иштирок этди.

Top