Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Қирғизистон Жўқорғи Кенеши раисини Ўзбекистонга таклиф қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида 6 сентябрь куни ўзи учун ажратилган қароргоҳда Қирғизистон Республикаси Жўқорғи Кенешининг раиси Чинибай Турсунбековни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Президент Кенеш раисининг Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини юксак қадрлашини қайд этди.
Дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Олий Мажлиси қошида алоҳида парламент гуруҳи тузилди.
Кеча имзоланган Чегарадош минтақалар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича 2017-2019 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси, Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва бошқа ҳужжатлар икки давлат қонунчилик органлари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланишида алоҳида аҳамиятга эга.
Давлат раҳбари Қирғизистон Республикаси Жўқорғи Кенеши раиси Чинибай Турсунбековни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишиш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026