Жаҳон | 12:42 / 06.09.2017
9685
2 дақиқада ўқилади

Миср президенти қамоқхоналардаги қийноқларга кўз юмиб келишда айбланмоқда

Фото: AP

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари чоршанба куни эълон қилган 63 варақли ҳисоботда айтилишича, Миср президенти Абул Фаттоҳ ал-Сисий жазони ўташ маҳкамаларида ноқонуний ишлаб чиқилган тизимли қийнаш жазосига кўз юмиб келмоқда.

«Жорий йилнинг бошида Оқ уй томонидан илиқ кутиб олинган, АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасидаги ишончли иттифоқчиси мамлакатдаги барқарор ҳолатни сақлаб қолиш учун ҳар қандай чегарани босиб ўтмоқда», дейилади ҳисоботда.

Бош штаби Нью-Йорк шаҳрида жойлашган ташкилотнинг Яқин Шарқ масалалари бўйича вакили Жо Сторкнинг айтишича, «президент маҳаллий полиция ва Миллий хавфсизлик ходимларига жазони турли йўлларда қўллашга рухсат берган».

Айни пайтда қамоқхоналарда сақланаётган энг кўп маҳбуслар «Мусулмон биродарлар» ташкилотига мансуб ҳамда 2011 йилда катта куч тўплаб давлат тўнтаришини амалга оширишда фаол иштирок этган. Шундан сўнг, гуруҳ қўллаб-қувватлаган номзод Муҳаммад Мурсий 2013 йили ҳарбийлар уюштирган давлат тўнтариши оқибатида лавозимидан кетганди.

Мавзуга оид