Фан-техника | 22:13 / 07.09.2017
8435
1 дақиқада ўқилади

Kia янги авлод Cee’d прототипини намойиш қилди

Kia компанияси Cee’d моделининг янги авлоди прототипи — Proceed концепт-карини намойиш қилди. "Коммерсант" шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Фото: Kia Proceed

Франкфуртдаги автосалонда дебюти бўлиб ўтадиган автомобиль марканинг Европадаги дизайн бўлимида ишлаб чиқилган. Машина Kia Stinger модели услубида ишланган ва ноёб кузови билан ажралиб туради. 

Lava Red рангига бўялган концепт-кар экстерьерида карбон элементлари бўлиб, у 20 дюймли ғилдирак дискларига эга бўлди. Автомобиль эгаси яқинлашганда механизмлар ишга тушади, эгасини қаршилаб LED-чироқлар ёқилади. 

Фото: Kia Proceed

Прототип кузовининг орқасида ва радиатор панжарасида GT нишонлари бор ва бу концепт-карнинг янги авлод моделининг "зарядланган" версияси эканига ишора бўлиши мумкин. Янги авлод Kia cee'd автомобилларининг тақдимот санаси ҳозирча номаълум. 

Мавзуга оид