Сирдарё вилояти ҳокими ҳарбийлар ҳаёти билан танишди
Мамлакатда мустақиллик йилларида хавфсизлик ва барқарорликни, унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашда тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир, замонавий, ҳаракатчан, ҳар томонлама қуролланган армияни ташкил этиш босқичма-босқич амалга оширилди.
Президентнинг 2017 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш дастури тўғрисида”ги қарорини нафақат шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзолари, балки кенг жамоатчилик кўтаринки руҳда кутиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган долзарб ва устувор вазифалар бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтириб, ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлашда яна бир муҳим қадам бўлди.
Ҳарбий қисм ва бўлинмаларда соғлом маънавий муҳит, юксак маданият қарор топган. Миллий армия сафида хизмат қилаётган йигитлар жисмонан соғлом ва бақувват, интеллектуал салоҳиятли бўлиб етишмоқдалар. Шу боис, ёшларимиз сафида армияда хизмат қилишга қизиқиш ва интилиш тобора кучайиб бораётир.
Буни биргина Сирдарё вилоят Гулистон гарнизонида хизмат қилаётган, кўзларидан ўт чақнаб турган офицер ва зобитларнинг ғайрат-шижоати, чаққон ва эпчил ҳамда ҳушёрликлари тимсолида ҳам кўриш мумкин. Миллий армияда умрини юрт тақдири, тинчлиги ва осойишталиги билан чамбарчас боғлаган вилоятдаги 23 та қисм офицер ва аскарлари сарҳадларни кўз қорачиғидек асраб, юрт тинчлиги учун курашиб, тунларни бехаловат ўтказиб келмоқдалар.
Бугун Гулистон гарнизонида офицер ва аскарлар билан уларнинг оилалари, фарзандлари билан бўлган учрашувларда ҳам Қуролли Кучларнинг сергаклиги, юртга садоқати, мард ва жасурлиги яққол сезилиб турди.
Бу ерда “Китоб билан ҳар бир хонадонга” лойиҳаси доирасида ўтказилган китоб ярмаркаси ташкил этилди. Офицерлар, уларнинг оилалари “Шарқ” нашриёти бирлашмаси кўргазмада тақдим этган бадиий ва тарихий китобларни сотиб олдилар. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев гарнизонда сергаклик ва ҳушёрлик билан хизмат қилаётган аскарларга янада катта ишонч билдирди. Хизмат бурчини сабот билан ўтаётган, юрт тинчлиги учун курашаётган, жанговар ва тактик машқларда барча сафдошларига ибрат бўлаётган бир гуруҳ муддатли ҳарбий хизматчиларни китоблар билан тақдирлади.
Ҳоким оддий аскарлар яшаётган ётоқхоналарда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Тренажёр залларидаги қурол-аслаҳаларни машқ қилиш хоналари, спорт майдончаларидаги қулайликларни бориб кўрди. Майдонда саф тортган аскарларга Ватан ишончи, Президент ишончларини оқлашларида юксак ютуқлар тилади.
Нарзулла Файз олган суратлар
Мавзуга оид
14:31 / 13.11.2024
Хизматда жароҳат олган ҳарбийларга суғурта тўлови берилади
11:08 / 09.11.2024
563 нафар ҳарбийнинг жасади Украинага қайтарилди
15:20 / 16.10.2024
РФда ярим йилда 6088 нафар ҳарбий жиноий ишлар бўйича судланди
17:12 / 08.10.2024