Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқда «ҳарбий Шенген» пайдо бўлиши мумкин
Литва мудофаа вазири Раймундас Кароблис Евроиттифоққа аъзо давлатлар мудофаа вазирлари билан учрашув давомида «ҳарбий Шенген» ташкил этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий маҳкамаси матбуот хизматидан хабар беришган.
«Литва ЕИ давлатларининг мудофаа соҳасидаги қалин ҳамкорлигини олқишлайди. Доимий ҳамкорлик Европа Иттифоқида мудофаага харажатларни ошириш ва Европада ҳақиқий мудофаа кучларини яратишга хизмат қилиши керак», - дея маълум қилди вазир.
Унинг таъкидлашича, Литва «шенген лойиҳаси»ни ишлаб чиқишни таклиф этаяпти.
«Биз Бенилюкс давлатлари, Финляндия ва Эстония билан бирга PESCO доирасида ҳарбий шенген лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф этмоқдамиз, у Европада қўшинлар ҳаракатланишини енгиллаштиради. Бу ўз ичига инфратузилмага сармояларни соддалаштиришни қамраб олади. Бу лойиҳа кўплаб мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда, унинг амалга оширилиши ЕИ ва НАТО учун муҳимдир», - деди Кароблис.
Аввалроқ Литвадаги мактабларда ҳарбий тайёргарлик дарслари пайдо бўлиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
12:23 / 24.03.2026