Иньеста ва «Барселона» музокараларида силжиш рўй берди
«Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньестанинг отаси Хосе Антонио Иньеста ўғлининг каталонияликлар билан янги шартнома борасида олиб бораётган музокаралари ҳақида тўхталиб ўтди.
«Ўғлим билан ҳар куни гаплашаман, у ҳеч қачон ёлғон гапирмаган. Янги шартнома имзолашда қандайдир муаммолар бўлади, деб ўйламайман. Андрес «Барселона»га қарши бошқа кучли жамоа сафида майдонга туша олмайди. Ўйлашимча, ҳали яна икки-уч йил «Камп Ноу»да тўп сура олади», – дея Иньестанинг сўзларини келтиради Cuatro нашри.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Иньеста «Барселона» президенти Жозеп Бартомеунинг гапларини инкор қилиб каталонияликлар билан янги шартнома борасида келишиб олишга улгурмаганини билдирганди. Унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнгида ниҳоясига етади.
Мавзуга оид
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
12:13 / 29.09.2024
«Палмер»да покер, «Барса» 4 та гол ўтказди. Европада кун ўйинлари
11:33 / 27.09.2024
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади?
12:22 / 16.09.2024