Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каталония парламенти Испаниядан ажралиб чиқиш тартиби тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Каталония парламенти ўтиш даври тўғрисидаги қонунни қабул қилди. У, мустақиллик тарафдорларининг фикрича, мухтор вилоятнинг Испания таркибидан чиқиши учун юридик асос яратади.
"Ўтиш даври тўғрисидаги қонунга 71 депутат “ҳа” жавобини берди, ўн нафари қарши чиқди, бетарафлар бўлмади", - дея маълум қилди Каталония парламенти спикери Карме Форкадель.
Бу қонун Испания ҳукумати талаби билан мамлакат конституциявий судида қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжат, унинг муаллифларининг тахминича, 1 октябрь кунги референдумда Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқиши тарафдорлари ғалаба қозонса, кучга киради. Бу ҳолатда қонун 2 октябрдан то парламентга сайловлар ўтказилгунга қадар, яъни олти ой давомида қўлланилади. Янги парламент эса янги давлат конституциясини ишлаб чиқади.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026