Жамият | 09:04 / 08.09.2017
4219
1 дақиқада ўқилади

WSJ: Apple янги iPhone смартфонларини етказиб беришда тақчилликка дуч келиши мумкин

Фото: Getty Images

Американинг Apple корпорацияси 12 сентябрь куни тақдимоти бўлиши кутилаётган iPhone смартфонларини етказиб беришда тақчилликка дч келиши мумкин, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Нашрнинг қайд этишича, корпорация шу йил ёзида янги смартфонларни йиғишда кутилмаган қийинчиликларга дуч келган. Шу муносабат билан уларни ишлаб чиқиш 1 ойга кечиктирилди. Apple корпорацияси пудратчиси ҳисобланган Foxconn компанияси эса Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги заводи қувватини оширишга мажбур бўлди.

Газетанинг ёзишича, бу кўрилган чоралар етарли бўлмаслиги эҳтимол. Шу сабабли янги iPhone буюртма қилган мижозлар смартфонларни олишда узоқроқ кутишларига тўғри келиши мумкин.

Мавзуга оид