22:39 / 09.09.2017
20144

Пхеньянни қуш парвози баландлигидан тасвирга олишга муваффақ бўлинди

Сингапурлик фотосуратчи Арам Пан Шимолий Корея пойтахти Пхеньянни самолёт ойнасидан видеога олди. The Strais Times нашрининг маълум қилишича, у суратга олишга рухсатни май ойида олган ва роликни ўша вақтдаёқ тасвирга тушириб, бироқ эндигина намойиш этмоқда. 

“Хорижликка Шимолий Кореяни осмондан суратга ва тасвирга олишга рухсат берилиши – камдан-кам учрайдиган завқдир, бироқ буни енгил моторли Piper Matrix PA-46 самолётидан суратга олиш имконияти янада камроқ тақдим қилинади”, деб изоҳ берган фотосуратчи.

Роликда шаҳардаги уйлар, Тэдонган дарёси, йўллар ва бошқа объектлар, бир нечта ҳаракатланаётган автомобилларни кўриш мумкин. Бироқ одамлар бундай баландликдан кўринмаган.

Паннинг айтишича, у ўзининг “Шимолий Корея 360” лойиҳаси учун 2013 йилдан бери Шимолий Кореяда 15 марта бўлишга муваффақ бўлган. Ушбу лойиҳа фото, видео ва виртуал реаллик воситасида Шимолий Корея билан яқиндан танишишга имкон беради.

Top