Эрдўған: Туркия ФЕТО билан бошқа давлатлар манфаати йўлида ҳам курашмоқда
Туркия турк мухолифатчиси Фатҳулла Гуленнинг террорчилик оқими (ФЕТО) билан нафақат ўзининг хавфсизлигини, балки бошқа қардош давлатлар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳам курашмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан биргаликда ўтган матбуот анжуманда маълум қилди.
Эрдўған Назарбоевга бу масалада кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирган. “Биргаликдаги сайъ-ҳаракатлар эвазига Туркия ва Қозоғистон миллий хавфсизлигига хавф солувчи бу оқимни йўқ қилишимиз мумкин. Келгусида биз ИШИД, ФЕТО ва “Ал-Қоида”га қарши курашда ҳамкорлигимизни кучайтирамиз”, деб айтган Эрдўған.
Эрдўған учрашув давомида Назарбоевни “турк оламининг оқсоқоли” деб атаган.
Унинг айтишича, учрашувда минтақа ва дунёдаги воқеалар муҳокама қилинган. “Туркия ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллигида, бизнинг бирдамлик энг юқори чўққисига эришган вақтда биз икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга интилмоқдамиз”, деб айтган Эрдўған.
Матбуот анжумандан олдин Эрдўған ва Назарбоев томондан Туркия ва Қозоғистон ўртасида ҳамфикрлик меморандумлари имзоланган.
Мавзуга оид
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024