Фан-техника | 19:40 / 12.09.2017
8537
3 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Chery маркаси Европани забт этмоқчи бўлган кроссоверини намойиш қилди

Фото:kolesa.ru

Хитойнинг Chery маркаси Франкфурт автосалонига янги кроссовер концептини олиб келди. Бу машинанинг серияли моделини Европада сотиш режалаштирилмоқда.

Модел Exeed TX деб номланган ва янги M3X палтформасида қурилган. Автомобилнинг узунлиги 4664 мм, эни 1872 мм, баландлиги 1685 мм ни, ғилдираклар базаси ўлчами 2697 мм ни ташкил қилади. Машина дизайни марканинг 2017 йил баҳорда Шанхайда илк бор намойиш қилинган Tiggo Coupe прототипи услубида бажарилган.

Фото:kolesa.ru
Фото:kolesa.ru
Фото:kolesa.ru

Exeed TX концепт мақомида узоқ қолмайди – кейинги йилдаёқ унинг серияли версияси тақдим қилинади. Моделни биринчи бўлиб хитойликлар оладилар. Яқин йилларда модел Европада ҳам пайдо бўлади. Chery бу мақсадда алоҳида суббренд яратмоқчи, ҳозирча унинг номи ошкор қилинмаяпти.

Европада машина уч модификацияда таклиф қилинади: гибридли (HEV), электр тармоқдан қувватланиш имкониятига эга бўлган гибридли (PHEV) ва тўлиқ электрлаштирилган (BEV).

Фото:kolesa.ru
Фото:kolesa.ru
Фото:kolesa.ru
Фото:kolesa.ru
Фото:kolesa.ru
Фото:kolesa.ru

Европада дастлаб моделнинг тўлиқ приводли Exeed TX PHEV версияси сотилади. Унинг моторлар қаторидан 1,5 литрли, 150 от кучига эга бензинли турбомотор, 116 от кучига эга электродвигатель жой олади. Машинада 7 босқичли роботлаштирилган узатмалар қутиси ўрнатилади. Моделнинг бу версияси жойидан 100 км/соат тезликка 6 сонияда эриша олади, максимал тезлиги 200 км/соатни, ёнилғи сарфи эса NEDC цикли бўйича 100 км га 1,8 литрни  ташкил қилади. Кроссовер электр двигателнинг ўзида 70 км га яқин йўл босиб ўта олади.

Фото:kolesa.ru
Фото:kolesa.ru
Фото:kolesa.ru
Фото:kolesa.ru

Европада сотиладиган Exeed TX учун 10 дюймли тачскрин, Wi-Fi ва овозни таниш функциясига эга мультимедиа тизими, ўриндиқлар иситгичи, панорамали том, 19 дюймли дисклар, ёруғлик-диодли оптика, тўқнашувларнинг олдини олиш тизими, кетаётган полосадан чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантириш тизими, “кўзга кўринмас” ҳудудлар мониторинги ва ҳайдовчининг чарчаганини назорат қилиш тизимлари кўзда тутилган. Бундан ташқари, компания келгусида машинани автопилот билан жиҳозламоқчи.

Фото:kolesa.ru

Мавзуга оид