Жаҳон | 14:59 / 13.09.2017
10353
1 дақиқада ўқилади

Депутат Қирғизистон Конституциясидаги хатоликни аниқлади

Бугун, 13 сентябрь куни ўтказилган Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгесининг навбатдаги йиғилишида депутат Миқтибек Абдилдаев мамлакат Конституциясида йўл қўйилган хато мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

Депутатнинг сўзларига кўра, Бош қомус матнида давлат мадҳиясининг сўзлари чалкаштириб юборилган. Тасдиқланган матндаги «өркүндөй» (яшнамоқ) сўзи ўрнига «үркүндөй» шаклидаги сўз ёзилган.

«Ҳар нақоратда ушбу хатога йўл қўйилган, агар расмий нашрда мана шундай хатоликларга йўл қўйилса, келгусида биз нима дейишга ҳам ҳайронмиз», дейди Абдилдаев.

Шунингдек, депутат брошюрани Давлат тили бўйича миллий комиссия аъзоларига топширди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид