Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунида икки президентнинг Қўшма баёноти имзоланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йил 16-17 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
ЎзА берган хабарга кўра, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Музокаралар якунлари бўйича Тошкент шаҳрида икки мамлакат Президентларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали дўстона муносабатларни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланади.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
11:46 / 09.01.2025
“Қозоқгейт” иши – АҚШ Қозоғистон президенти ва бош вазирини нимада айблаган эди?
21:48 / 04.01.2025