“Маънавият ва мулоқот мезонлари” мавзусида туркум китоблар тақдимоти бўлиб ўтди
2017 йил 12 сентябр куни “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуасида филология фанлари номзоди, доцент Раҳимбой Жуманиёзовнинг “Маънавият ва мулоқот мезонлари” мавзусидаги туркум китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуаси, “Нотиқлик” нодавлат таълим муассасаси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ва Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ташкил этилди.
Маънавий-маърифий тадбирда филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Эшбек, филология фанлари номзоди, адабиётшунос
Шуҳрат Ризаев, юридик фанлари доктори, профессор Гулчеҳра Маткаримова, олий тоифали сухандонлар Дилсора Бобохонова, Туҳфахон Аҳмедова, Фарҳод Бобожонов, тарих фанлари номзоди, доцент Неъматжон Полвонов, филология фанлари номзоди, профессор Султонмурод Олим ва бошқалар иштирок этди.
Қайд этилишича, халқ қалбига қулоқ солиш, унинг эҳтиёжини қондириш, манфаатларини қоплаш йўлида қилинаётган эзгу мақсад йўлида, “Халқ қабулхоналари”нинг ишга туширилишида, инсонлараро мулоқот ва муомала маданиятида нутқий маҳорат ва нотиқлик санъати сувдек, ҳаводек зарур. Мулоқот нутқ билан, муомала хулқ билан экани Раҳимбой Жуманиёзовнинг юқоридаги китобларида акс этган.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
14:40 / 31.08.2024
Россияда тақиқланганлар реестрига бешта китоб сайти киритилди
16:36 / 23.07.2024