Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
2017 йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Испания Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Игнасио Ибанес Рубиони қабул қилди.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Испания ўртасидаги мулоқотларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 2017 йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Испания Қироли Филип VI’нинг Остонадаги учрашуви самарали ва ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги босқичига айланиши ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришига ишонч билдирилди.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон ва Испания ўртасида турли даражада бўлажак учрашувларнинг, жумладан ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Вазир ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик» номли халқаро конференцияда Испания томонининг юқори даражада иштирок этишини ижобий баҳолади.
Учрашув чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026
Инқироздан дунё брендига: Бильбао шаҳрининг қайта туғилиши
21:51 / 11.05.2026