Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги теракт ижрочисининг шахси аниқланди
Фото:AP Photo / Frank Augstein
Полиция Лондон метросидаги терактни амалга оширган гумондорнинг шахсини аниқлади. Sky News шу ҳақида хабар берди.
"Хавфсизлик идораларидаги манбалар видеокузатув камералари ёрдамида "Парсонс-Грин" станциясида портлаш содир этган гумондорнинг шахсини аниқлаганлари ҳақида маълум қилишди", - дейди телеканал мухбири.
Портлаш Лондон метросининг "Парсонс-Грин" бекатида одам тиғиз пайтда рўй берган. Сўнгги маълумотларга кўра, терактдан кейин шифохонага жойлаштирилганлар сони 29 кишига етган. Жабрланганлар ҳаётига жиддий хавф йўқ.
Полициянинг маълум қилишича, вагонда қўлбола бомба портлаб кетган. Уларнинг сўзларига кўра, йўловчилар тезда эвакуация қилинган ва метро бекати ёпилган.
Парсонс-Грин — Лондон ғарбидаги хорижликлар, талабалар ва ўртаҳол британияликлар яшайдиган туман.
Мавзуга оид
12:25
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
11:09 / 02.05.2026
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли соат 5:00 дан ишлай бошлади
23:09 / 28.04.2026