Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко ўзини тинчлик президенти деб эълон қилди
Украина президенти Пётр Порошенко «Ялта Европа стратегияси» форуми давомида Украина томони тинчликни исташи ҳақида маълум қилди, шунингдек, ўзини тинчлик президенти сифатида эълон қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Биз душманга ҳужум қилиш ғоясини хоҳламаймиз, ундан нафратланамиз. Биз шунчаки тажовузкор томон, агарда, Минск келишувларини бузадиган бўлса ёки менинг қўшинларимга ҳужум қилса, анча катта нарх тўлаши билан боғлиқ фактни тасдиқламоқчимиз. Биз тинчликни истаймиз ҳамда мен тинчлик президентиман», - деди у.
Шунингдек, Порошенконинг умид билдиришича, Украина АҚШдан фақатгина мудофаа қурол-яроғини олмайди.
Аввалроқ АҚШ Украинада тинчликпарвар кучларни жойлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:16
Украина ЕИ аъзоси бўлиш учун ўз ҳудудларидан воз кечишига тўғри келади – Мерц
17:40
“Россия жамиятида урушга нисбатан чарчоқ ортиб боряпти” — сиёсатшунос
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026