12 млн. сўмлик мол-мулкни ўмарган шахс ушланди
2017 йилнинг 6 сентябрдан 7 сентябрь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Сергели тумани ҳудудида жойлашган хусусий корхонага кириш эшиги қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, у ердан фуқаро С.А.С.га тегишли бўлган жами 12.620.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Н.К.Ю. содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Мавзуга оид
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
19:41 / 27.09.2024
Сергелида автопойга уюштириб, пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 ойда озодликка чиқди
16:34 / 13.09.2024