Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каталонияда мустақиллик бўйича референдум тарғиб қилинган юз мингта плакат тортиб олинди
Испания фуқаролик гвардияси 15 сентябрда Каталония мустақиллиги бўйича рферендум тарғиб қилинган 100 мингта плакатни тортиб олди. Бу ҳақда La Vanguardia нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, бу плакатлар Каталониядаги Оспиталет-де-Льобрегат аҳоли пунктидаги босмахонада аниқланган. Фуқаролик гвардияси ходимлари бошқа корхоналарда ҳам мустақиллик бўйича референдум ўтказилиши учун чоп этилган босма материалларни топиш мақсадида тинтув ўтказишмоқда.
Испания бош прокуратураси 1 октябрда Каталония мустақиллиги бўйича референдум ўтказилишига йўл қўймаслик учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига йўриқнома ишлаб чиқди. Унга кўра, полициячилар овоз бериш қутилари, сайлов бюллетенлари ва сайлов участкаси аъзолари учун йўриқномаларни тортиб олишлари кўзда тутилган.
Аввалроқ Каталония парламенти мустақиллик бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги қонунни қабул қилганди.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026