Спорт | 18:10 / 17.09.2017
13463
1 дақиқада ўқилади
«Барселона»: Дембеле 4 ой футбол ўйнай олмаслиги мумкин
«Барселона» ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле Испания чемпионатининг 4-турида «Хетафе»га қарши ўйинда олган жароҳат жуда жиддий бўлиб чиқмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинган.
20 ёшли футболчи чап оёғининг сон қисмидаги мушакларидан бири узилиб кетган.
Дембеле жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиши учун 3,5-4 ой талаб этиши кутилмоқда.
Бундан аввалги хабарларда ушбу футболчи 3 ҳафта майдонга туша олмаслиги айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле ёзги трансферлар вақтида «Барселона»га Дортмунднинг «Боруссия» клубидан келиб қўшилганди. Унинг трансфери учун каталонияликлар жамоаси 105 млн евро маблағ тўлаган ва қўшимча бонуслар ваъда қилган.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024