Жаҳон | 10:40 / 17.09.2017
7744
2 дақиқада ўқилади

Сурия армияси Дейр-аз-Зорнинг бир қисмини ИШИДдан озод этди

Сурия армияси ва иттифоқчи кучлар Дейр-аз-Зор жануби-шарқидаги ҳудудларни озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости шаҳарни қамал қилиб турган кучлар штабидаги манбага асосланган ҳолда хабар берган.

«Армия Фротга ҳаракатланиб, Мариия ва Хувейжат Мариия туманларини озод қилди. Жангарилар авиабазалардан узоққа суриб ташланди», — деган агентлик суҳбатдоши. У жангарилар Маядин томонга қочгани, уларнинг яна бир қисми Фротни сузиб ўтиб, Дейр-аз-Зорнинг шимолидаги ҳудудда яширингани ҳақида қўшимча қилган.

14 сентябрь куни Россия Сурияда ИШИДга қарши амалиётларни якунлашга киришгани ҳақида хабар қилинганди.

Икки кун муқаддам россиялик ҳарбийлар жангарилар Суриядаги ҳудудларининг 85 фоизини йўқотгани ҳақида ҳисобот қилганди.

Август ойи охирида Сурия армияси Дейр-аз-Зорга борадиган йўлдаги мудофаани ёриб ўтиб, шаҳарни қамал қилганди. Уч йилдан буён ушбу шаҳар жангарилар қўлида.

Сурияда 2011 йилдан буён президент Башар Асадга қарши ҳаракатлар давом этмоқда. Зиддият фуқаролар урушига айланган, мамлакат ҳудуди турли кучлар томонидан бўлиб олинган.

Мавзуга оид