Иқтисодиёт | 09:35 / 18.09.2017
17334
3 дақиқада ўқилади

«Савдогарбанк» валюта айирбошлаш шохобчаларида жорий этилган қулайликлар ҳақида маълум қилди

Фото: Савдогарбанк

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги №5177-сонли «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги  фармони қабул қилингани валюта бозорини янада эркинлаштириш ҳамда мукаммал валюта хизматлари кўрсатилишини таъминлаш мақсадида қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси резидентлари банкларнинг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали чет эл валюталарини миллий валюта – сўмга эркин айирбошлашлари ҳамда ўзларининг миллий валютадаги маблағларига конверсион карталар орқали чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олиш мумкин.

Республикамиз ҳудудида фаолият юритаётган барча банклар сингари Чет эл капитали иштирокидаги «Савдогар» акциядорлик тижорат банки ҳам валюта амалиётлари бўйича хизмат кўрсатишда қуйидаги қулайликларни жорий этмоқда.

Банк филиалларидаги  валюта айирбошлаш шохобчалари орқали  АҚШ доллари, Евро, Англия фунт-стерлинги, Япония иенаси ҳамда Швейцария франки кўринишидаги чет эл валютасидаги нақд пул маблағлари ҳеч қандай чекловларсиз сотиб олинмоқда.

Фото: Савдогарбанк

«Савдогарбанк»да чет эл валютасини сотиб олиш мақсадида ишлатиладиган конверсион карталарни расмийлаштириш учун амалга ошириладиган тўлов  100 минг сўмни  ташкил қилиб, чет эл валютасини харид қилиш учун маблағ нақд, банкда сақланаётган омонатлар, конверсия қилдирувчининг пластик карточкаларидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Ҳозирги кунда чет эл валютасидаги картанинг камайтирилмайдиган қолдиқ депозити 50 АҚШ долларини ташкил этади. Бу маблағ карта эгасига тегишли бўлиб, у чет эл банклари томонидан картага кўрсатилган хизмат учун маблағ ечиб олиниши оқибатида карта балансининг пасайиб кетиши натижасида банк-эмитент кўриши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилган бўлиб, мазкур маблағ қолдиғи карта ёпилаётган пайтда карта эгасига қайтариб берилади.

Шунингдек, карта балансида мавжуд бўлган маблағлардан фойдаланганлик учун банк комиссиялари миқдори 1 фоизни ташкил этишини маълум қиламиз.

Бундан ташқари, чет элдан истеъмол товарларини олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслар каби ўзларининг миллий валютадаги маблағларига конверсион карталар орқали чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олиш имкониятига эга.
Банк мижозларига қулайлик яратиш мақсадида, конверсион картани расмийлаштириш жараёнини янада тезлаштирди.

Мижозларимиз ўзларининг конверсион картадаги маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳеч қандай чекловларсиз ишлатишлари мумкин.

Юртдошлар ҳамда банкимиз мижозлари!
«Савдогарбанк» сизнинг ишончли ҳамкорингиз!

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид