Ўзбекистон | 18:32 / 18.09.2017
11116
1 дақиқада ўқилади

ТИВ: Қозоғистондаги элчихона Остонадаги фавқулодда ҳолат бўйича батафсил маълумот олишга ҳаракат қилмоқда 

Фото: Tengrinews

Қозоғистон ОАВ берган маълумотга кўра, 2017 йилнинг 17 сентябрь куни оқшомда Остона шаҳрида қурилаётган объект ҳудудида том ва деворлар қулаб тушган. Натижада, дастлабки маълумотларга кўра, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган бўлиб, улардан 2 киши ҳалок бўлган ва 1 киши касалхонага ётқизилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, Қозоғистоннинг тегишли органлари томонидан тезкор тергов гуруҳи тузилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан фавқулодда ҳолат ҳақида батафсил маълумот олиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Остонада Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Фото: Tengrinews
Фото: Tengrinews
Фото: Tengrinews
Фото: Tengrinews
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид